Наҳорга зайтун ёғи ичилса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Наҳорга зайтун ёғи ичилса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Янги тадқиқотлар зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан кўпроқ фойдали эканлигини тасдиқлайди. Мазкур ўсимлик мойи кўплаб шифобахш хусусиятларга эга дунёдаги энг қадимги ва энг машҳур маҳсулотлардан биридир.

Зайтун ёғи Ўрта Ер денгизи аҳолиси парҳезининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Зайтун мойини истеъмол қилишнинг машҳур усулларидан бири ундан оч қоринга бир чой қошиқ ичишдир. Даволанишнинг бундай усулида қандай ижобий ва салбий томонлар борлиги ҳақида батафсил кўриб чиқамиз.

Зайтун ёғининг фойдали хусусиятлари

Зайтун ёғида моно тўйинмаган ёғлар ҳамда яллиғланишни камайтирувчи олеин кислотаси мавжуд. У зайтун умумий таркибининг 73 фоизини ташкил этади. Ушбу ёғлар қондаги зарарли холестеринни камайтириб, фойдали холестерин миқдорини оширгани туфайли юрак фаолияти учун фойдали ҳисобланади.

Шунингдек, зайтун ёғи E витамини ва полифеноллар каби антиоксидантларни ўз ичига олади, улар яллиғланиш ва ҳужайраларни шикастланишидан ҳимоя қилади. Антиоксидантлар юрак-қон томир касалликлари, саратон ва нейродегенератив касалликларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.

Оч қоринга зайтун мойини ичишнинг фойдаси

  1. Овқат ҳазм қилиш тизими яхшиланади

Наҳорга ичилган бир қошиқ зайтун мойи овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, ўт пуфаги ишлаб чиқилишини рағбатлантиради, бу эса ўз навбатида ёғларнинг яхшироқ парчаланишига ёрдам беради.

  1. Организмга детокс сифатида таъсир қилади

Зайтун ёғи танадаги зарарли токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, деган назария мавжуд. Гарчи бу фикрнинг илмий далиллари ҳозирча кам бўлса-да, баъзи анъанавий тиббиёт тарафдорлари мазкур ёғни оч қоринга мунтазам истеъмол қилиш жигарни тозалашга ёрдам беришини таъкидлайди.

  1. Тери саломатлигини яхшилаш

Антиоксидантлар ва витаминларга бой зайтун мойи терининг умумий ҳолатини яхшилайди ва терини ичкари томондан намлашга, унинг эластиклигини яхшилашга кўмаклашади.

  1. Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш

Зайтун ёғи қондаги холестерин даражасини туширгани туфайли юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради.

  1. Ортиқча вазндан халос бўлиш

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, зайтун ёғи вазн ташлашда ҳам ёрдам беради. Мазкур ёғ таркиби тўйимли бўлгани учун парҳез вақтида иштаҳани назорат қилиш ва калория истеъмолини камайтиришга ёрдам беради.

Зайтун ёғининг зарарли томонлари ва камчиликлари

  1. Юқори калория

Зайтун мойи юқори калорияли маҳсулот бўлиб, меъёрга амал қилинмаса, озиш ўрнига вазн ортишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли кунлик тавсия этилган ёғ миқдорини оширмаслик муҳим.

  1. Ошқозон-ичак касалликлари

Зайтун ёғи баъзи инсонларда диарея ёки қабзият каби ошқозон-ичак муаммоларига олиб келиши мумкин. Уни истеъмол қилишни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

  1. Аллергик реакциялар

Зайтун мойига аллергия камдан кам инсонларда учраса-да, турли маҳсулотларга аллергияси бор шахслар зайтунни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишлари ва аллергик белгилар юзага келганда шифокор кўригидан зудлик билан ўтиши лозим.

Илмий тадқиқотлар ва шифокорларнинг фикрлари

Шифокорлар ва диетологлар, умуман олганда, зайтун ёғи соғлиқ учун фойдали, деган назарияга қўшиладилар, аммо зайтунни меъёрида истеъмол қилишни унутмасликни таъкидлайдилар. Оч қоринга зайтун ёғи ичишни оз-оздан бошлаш ва организм бунга қандай реакция жавоби беришига аҳамият бериш муҳим. Зайтун айнан сиз учун хавфсиз ва фойдали эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун шифокорингиз ёки диетологингиз билан маслаҳатлашинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!