Мустақил изланувчиликка қабул бошланди

Мустақил изланувчиликка қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2024 йил учун “12.00.11 — Парламент ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка қабул бошлангани ҳақида эълон қилади.

Талабгорлар Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими — http://phd.mininnovation.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиши ва 15 апрелдан 15 майга қадар қуйидаги ҳужжатларни PDF шаклида юбориши керак:

Мустақил изланувчилик (PhD):
• ариза;
• қисқача биографик маълумот (объективка — намуна 3.5 шакл бўйича ўзбек ёки рус тилида);
• меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
• юриспруденция таълим йўналиши бўйича олий таълим муассасаси бакалавр ва магистратура дипломи нусхаси;
• нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
• иш жойидан тавсифнома;
• паспорт ёки ID-карта нусхаси;
• Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса).

Мустақил изланувчилик (DSc):
• ариза;
• қисқача биографик маълумот (объективка — намуна 3.5 шакл бўйича ўзбек ёки рус тилида);
• меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
• олий юридик маълумот, юридик фан номзоди ёхуд юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлгани тўғрисидаги диплом нусхаси;
• нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари (камида 3 та мақола ва 2 та тезис);
• иш жойидан тавсифнома;
• паспорт ёки ID-карта нусхаси;
• илмий ютуқлари мавжуд бўлса (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси).

Батафсил маълумот учун (+998 78) 238-24-02 (2402), (+998 78) 238-24-16 (2416) телефон рақамларига мурожаат қилинг.

Манзил: Тошкент шаҳар, Фурқат кўчаси, 171-уй, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2-биноси.

http://phd.mininnovation.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтгач, талабгорлардан суҳбатга қадар Институтга барча зарурий ҳужжатларни (ҳужжатлар йиғма жилдини) ўрнатилган тартибда тақдим этишлари сўралади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!