«Тошкент мозаикалари» махсус мобил иловаси ишга туширилди

«Тошкент мозаикалари» махсус мобил иловаси ишга туширилди


Илова фойдаланувчиларга “Kaleydoskop” функцияси ва кенгайтирилган реаллик билан тўлдирилган АR фильтрлари ёрдамида Тошкентдаги модернизм дизайни асосида барпо этилган объектлар мозаикалари билан танишиш имконини беради.

Функциядан смартфон камерасини жойида объектга йўналтириш орқали фойдаланиш мумкин.

«Тошкент мозаикалари» онлайн каталогида 334 мозаика ҳақида фотосуратлар, жойлашувлар ва маълумотлар мавжуд.

Бугун мозаикалар Тошкентнинг расман маданий мерос объекти сифатида тан олинган. Илованинг ишга туширилиши Ўзбекистонда сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, мамлакат аҳолиси ва сайёҳлар учун мозаикани сақлаб қолишга ёрдам беради.

Иловани Google Play, App Store, AppGallery платформалари орқали юклаб олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!