Москва вилоятида 46 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди

Москва вилоятида 46 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди

Москва вилоятининг Серпухов туманида полиция томонидан 46 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди, деб хабар берди Россия Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волк Телеграм-каналида.

«Миграция қонунчилигини бузган 46 нафар шахс Серпухов шаҳар туманидаги Лужки қишлоғи яқинидаги иссиқхона мажмуаси ҳудудида қўлга олинди», деб ёзади у.

Волкнинг сўзларига кўра, мигрантларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг «Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан қонунга хилоф равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш» моддаси бўйича протоколлар тузилган.

Ички ишлар вазирлиги вакили 22 нафар хорижлик Россияда қолиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлади. Улар жаримага тортилди, кейин эса мамлакатдан чиқариб юборилди.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ноқонуний миграция каналини ташкил қилишда иштирок этган барча шахсларни аниқлашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!