Андижон вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди

Андижон вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди

«Ўзенергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Хўжаобод туманида жойлашган «Ҳ.Т.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технологик жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида АГТКШ фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.

Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШлар табиий газ таъминотидан ажратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!