МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг йиғилиши ўтказилди

МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг йиғилиши ўтказилди

Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар МДҲ мамлакатларида ишлаётган фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур комиссия аъзоси, Ўзбекистон омбудсмани Ф.Эшматова комиссия аъзоларини миграция соҳасидаги қонунчиликни халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб такомиллаштириш ва мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари МДҲ маконида жуда долзарб эканига эътибор қаратилди.

Шунингдек, мигрантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш ва таснифлаш бўйича инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга мос бир хил ёндашувни шакллантириш, миграция соҳасидаги кўплаб узоқ вақтдан бери муаммо бўлиб келган масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериш мумкинлигига ишонч билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 2022 йил октябрь ойида бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари “МДҲнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси тўғрисида”ги янги низомни қабул қилган. МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси фаолияти йўлга қўйилган. Комиссиянинг биринчи йиғилиши 2023 йил 29 ноябрда Минск шаҳрида бўлиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!