Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрэйн Оюн-Эрдэнэ, дастлабки натижаларга кўра, ўзи етакчи бўлган Мўғулистон халқ партияси (МПП) парламент сайловларида ғалаба қозонганини маълум қилди.
Маҳаллий ОАВга берган баёнотида Оюн-Эрдэнэ парламентдаги 126 ўриндан 70 тасини қўлга киритган партияси биринчи ўринни эгаллаганини айтди.
3 миллион 400 мингга яқин аҳолига эга бўлган Марказий Осиё давлати Мўғулистон маҳаллий вақт билан соат 22.00да якунланган овоз беришда қатнашиш 69,3 фоизга яқинни ташкил этгани, хориж ва қишлоқлардан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, кўрсаткич 70 фоизга етади.
«Бугун Мўғулистон тарихида янги 30 йиллик давр бошланади», деб айтган Оюн-Эрдэнэ овоз беришдан кейин мамлакат аҳолиси орасида «демократияга ишонч ва парламентга ишонч» заифлашганини таъкидлади.
Ҳукумат ва халқ ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очишга чақирган Ойин-Эрдэнэ: «Бу парламент қандай ишлашини ва сиёсий партиялар қандай намоён бўлишини кўриш вақти келди» деди.
Мўғулистонда ўтказилган сайловларда 21 партия ва коалициядан 1336 нафар номзод парламентдаги 126 ўрин учун курашди.
Ўтган йили конституцияга киритилган ўзгартириш мамлакатнинг сиёсий хилма-хиллигини яхшироқ акс эттириш учун депутатлик ўринлари сонини 126 тагача оширди.
Сайловда хориждаги мўғуллар ҳам қатнашади. Бу йил мамлакат ташқарисида яшовчи 13 минг 95 мўғул овоз бериш учун рўйхатдан ўтди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионати 35-тур доирасида «Эвертон»га қарши учрашув (3:3)дан кейин X ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.