Янги ҳафта учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Янги ҳафта учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 1 июлда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 1 июлда 28-33 даража, 2 июлда 30-35 даража, 3 июлда 32-37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 июлда 20-25 даража, 2-3 июлда 18-23 даража, кундузи 1–2 июлда 30-35 даража, 3 июлда 33-38 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1–2 июлда 20-25 даража, 3 июлда 18-23 даража, кундузи 1 ва 3 июлда 32-37 даража, 2 июлда 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 1–2 июлда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 июлда кечаси 23-28 даража, кундузи 36-41 даража, 2 июлда кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража, 3 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 1–2 июлда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 1 июлда 32-37 даража, 2–3 июлда 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 1 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 2–3 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1–2 июлда 15-20 даража, 3 июлда 12-17 даража, кундузи 1 ва 3 июлда 23-28 даража, 2 июлда 20-25 даража бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!