Месси Америка Кубогининг 1/4 финал ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин

Месси Америка Кубогининг 1/4 финал ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жароҳати туфайли Америка Кубоги чорак финалини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.

37 ёшли форварднинг қўшимча мушакларида муаммолар бор. Месси гуруҳ босқичининг 2-турида Чили терма жамоасига қарши ўйинда жароҳат олди. Ушбу учрашувда Лионель Скалони шогирдлари 1:0 ҳисобида минимал ғалабани тантана қилишди.

Аргентина терма жамоаси олти очко жамғариб, муддатидан аввал нуфузли турнирнинг плей-офф босқичига йўл олди. Месси ҳали Америка кубогида гол ура олмаган. Клуб даражасида ҳужумчи Американинг "Интер Майами" клубида ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!