AҚШ Қатардан ёрдам сўради

AҚШ Қатардан ёрдам сўради

AҚШ Қатардан Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда ёрдам сўради.

Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида сулҳ тузиш бўйича музокараларда воситачилик қилган Қатар, Байден маъмуриятидан Исроил-Ливан чегарасида Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги тарангликни камайтиришга ёрдам бериш сўровини олган.

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ва Америка расмийлари ўртасидаги шахсий учрашувлардан бирида иштирок этган мулозимнинг айтишича, Галант Эрон ва Ҳизбуллоҳ Исроилга таҳдид солаётганини айтган.

Ҳизбуллоҳ Исроил кучлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатмагунча, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ниятида эмас, деб ёзади WSJ Байден маъмурияти расмийларидан бирига таяниб.

NBC суҳбатдошлари эса Вашингтон Исроил яқин ҳафталарда Ливанга қуруқликдан ҳужум бошлаши мумкинлигидан хавотир билдирган. Исроил расмийлари Вашингтон босимига қарамай, Ливанга ҳужум қилиш режаларидан воз кечмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!