Япония ҳукумати япон болаларини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган хитойлик аёлга ҳурмат бажо келтирди
Япониянинг Хитойдаги элчихонаси хитойлик аёлнинг ўлими муносабати билан ўз миллий байроғини ярмига туширди.
Япониянинг Kyodo News ахборот агентлиги хабарига кўра, Япония ҳукумати ва халқи япон болаларини безорилардан ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган хитойлик аёлга ҳурмат бажо келтирди.
2024 йил 24 июнь куни Хитойнинг Цзянсу провинцияси, Сучжоу шаҳридаги автотураргоҳда мактаб автобусини кутиб турган хитойлик эркак (52 ёшли) пичоқ билан қуролланган япон аёл ва унинг боласига ҳужум қилди ва яралади.
Жароҳат олган она 30 ёшда, боласи эса мактаб ёшига етмаган ва улар бекатда маҳаллий “Япон мактаби” автобусини кутишган. Автобусда бошқа болалар ҳам бор эди.
Ҳужумчи мактаб автобусига ўтирмоқчи бўлган, бироқ автобусдаги хитойлик аёл томонидан тўхтатилган. Тўқнашув чоғида хитойлик аёл ҳужумчи томонидан пичоқланиб, оғир яраланган.
Воқеа жойига етиб борган полициячилар пичоқ билан ҳужум қилган жиноятчини қўлга олдилар ва мактаб автобусидаги кўплаб япон болалари хитойлик аёлнинг жасорати туфайли қутқариб қолди.
Маҳаллий полициянинг хабар беришича, 27 июнь куни пичоқланган ва оғир яраланган мактаб автобуси ишчиси Ху Юпингни (54) қутқара олмаган ва афсуски, у вафот этган.
Япониянинг Хитойдаги элчихонаси 28 июнь куни Хитойнинг Weibo саҳифасида шундай хабар берди:
“Ху Юпинг хоним бир ўзи бегуноҳ аёллар ва болаларни жиноятчилардан ҳимоя қилган. Унинг жасорати ва меҳрибонлиги Хитой халқининг умумий ҳис-туйғуларини ифодалайди, деб ҳисоблаймиз. Ху Юпинг хонимга солиҳ ҳаракати учун миннатдорчилик билдирамиз, ётган жойи ёруғ бўлсин”, - деб ёзди.
Бундан ташқари, Япония байроғининг ярми туширилган сурати ҳам эълон қилинди.