Энергетика соҳасига доир Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Энергетика соҳасига доир Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Жорий йил 26 июнда “Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилди.

Унга кўра, тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тақсимлаш электр тармоқларидан оқилона ва шаффоф фойдаланиш шартларини ўрнатиш орқали электр энергияси ва бошқа ёрдамчи хизматларнинг рақобатли бозорларида фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ушбу қоидалар электр энергиясини етказиб бериш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда умумий тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланишни соддалаштириш ҳамда барча иштирокчиларга тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қоидалар тақсимлаш тизими оператори, етказиб берувчилар, электр энергетика соҳасидаги назорат органи, истеъмолчилар ҳамда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ва бошқа барча фойдаланувчилар, хизмат кўрсатувчилар томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ахборот хизматига кўра, қарор лойиҳаси бўйича муҳокамалар Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали “Regulation.gov.uz”да 11 июлгача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!