ЕИ Украинага 1,9 миллиард евро беради

ЕИ Украинага 1,9 миллиард евро беради

Украина Европа Иттифоқидан “Ukraine Facility” дастури доирасида 1,9 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам олади, деб хабар қилди мамлакат Молия вазирлиги.

– Уруш бошлангандан бери ЕИ Украинага тўғридан-тўғри бюджет ёрдами сифатида 35 миллиард евро ажратди, – деди молия вазири Сергей Марченко. – Ушбу маблағ макроиқтисодий барқарорликни сақлашга ҳисса қўшди, устувор бюджет эҳтиёжига сарфланди. ЕИ Украинанинг асосий ҳамкори сифатида ғалабани тезлаштириш, мамлакат иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи рол ўйнаяпти. Бу жараён давом этмоқда.

Бош вазир Денис Шмигаль мавзуни изоҳларкан, жорий йил ЕИнинг умумий бюджет ёрдами 8 миллиард еврога яқинлашганини таъкидлади.

– Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйенга ва бутун жамоага бундай чексиз қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирамиз, – деб ёзди Шмигаль ижтимоий тармоқда. – Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида “Ukraine Facility” дастури доирасида 2024-2027 йилларга мўлжалланган жами 27 миллиард евролик шартнома имзоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!