Эрондаги президентлик сайловида Исроилдан ташқари барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиш тарафдори бўлган ислоҳотчи номзод етакчилик қилмоқда

Эрондаги президентлик сайловида Исроилдан ташқари барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиш тарафдори бўлган ислоҳотчи номзод етакчилик қилмоқда

28 июн, жума куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. 14 миллион овоз санаб чиқилганидан сўнг, собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва парламент аъзоси Маъсуд Пезешкиан 5,9 миллион, унинг асосий рақиби Саид Жалилий - 5,5 миллион овозга эга бўлгани маълум бўлди. Ҳеч бир номзод мутлақ кўп овоз йиғишга муваффақ бўлмаганлиги сабабли тез орада сайловнинг иккинчи тури ўтказилиши мумкин.

Маъсуд Пезешкиан Ғарб билан муносабатларни тиклаш ва Исроилдан ташқари барча давлатлар билан ҳамкорлик қилиш тарафдори бўлган ислоҳотчи номзод ҳисобланади.

Саид Жалилий Сиёсий мувофиқлик кенгаши аъзоси бўлиб, консерватив сиёсатчи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!