Украина фронтда илгарилаб кетди

A A A
Украина фронтда илгарилаб кетди

Украина ҳарбийлари Харков вилояти шимолидаги позицияларини қайтариб олди ва Волчанскнинг марказий қисмига илгарилади.

Урушни ўрганиш институти (ИСW) ҳисоботида айтилишича, украиналикларнинг олдинга силжишини Харков йўналишида ишлайдиган учувчисиз баталон қўмондони тасдиқлади. Ҳарбийлар Харков вилояти шимолида вазият барқарорлашгани, Россия қўшинлари 12 июндан бери сезиларли муваффақиятга эришмаганини маълум қилди.

Россия Федерацияси бу йўналишда яхши жиҳозланмаган ҳужум бўлинмалари ва оддий қўшинлардан фойдаланмоқда. Россия Қуролли кучлари ушбу ҳудуддаги йўқотишларни тезда тўлдирмоқда. Бундан ташқари, руслар ушбу йўналишдаги ҳудудни масофадан миналашга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, ИСW Россия қўшинлари Харков йўналишидаги деярли барча 83-ҳаво-десант бригадасини, хусусан, шахсий таркиб жанг қилишдан бош тортгани сабабли йўқотиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, баёнот бўрттирилган, чунки ҳеч қандай далил йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!