Эронда президентлик сайловларида овоз бериш икки соатга узайтирилди

Эронда президентлик сайловларида овоз бериш икки соатга узайтирилди

Эрон президенти сайлови учун сайлов участкалари иши маҳаллий вақт билан 18:00 дан 20:00 гачa узайтирилди. Бу ҳақда Ислом Республикаси сайлов штабининг вакили Моҳсин Эсламий маълум қилди.

«Мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган овоз бериш вақтини узайтириш бўйича кўплаб мурожаатлар асосида бутун мамлакат бўйлаб овоз бериш вақти 2 соатга, соат 20:00 гача узайтирилди», деди расмий IRIB TV канали эфирида.

Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 28 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланди. Сайтлар маҳаллий вақт билан 18:00 да ёпилиши керак эди. Сайловлар 19 май куни мамлакат президенти Иброҳим Раисий вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!