"Менинг танам – менинг ишим": Тошкент кўчаларидаги ҳаёсизлик ҳақида (ФОТО)

"Менинг танам – менинг ишим": Тошкент кўчаларидаги ҳаёсизлик ҳақида (ФОТО)

Тошкент кўчаларида гендер тенглигини рўкач қилиб, “Менинг танам – менинг ишим”, “Қизлар инкубатор эмас” каби шиорлар билан суратга тушиб, уни тарқатаётганлар аслида маънавиятимизга таҳдид солмоқда.  Миллий қадриятларимизга тажавуз қилиб,  хавф туғдирмоқда. Уни  таназзулга олиб келиш учун ҳаёсизлик, иффатсизлик ва ориятсизликни тарғиб қилмоқдалар. 

"Менинг танам – менинг ишим": Тошкент кўчаларидаги ҳаёсизлик ҳақида (ФОТО)"Менинг танам – менинг ишим": Тошкент кўчаларидаги ҳаёсизлик ҳақида (ФОТО)"Менинг танам – менинг ишим": Тошкент кўчаларидаги ҳаёсизлик ҳақида (ФОТО)

"Менинг танам – менинг ишим": Тошкент кўчаларидаги ҳаёсизлик ҳақида (ФОТО)

Улар эр-хотин, оила деган тушунчаларга нисбатан салбий фикрларни уйғотишга уринишмоқда. Улар тарғиб қилаётган шиорлар миллатимиз юзи бўлган хотин-қизларимиз учун бегонадир. Таъбир жоиз бўлса ор номус масаласи ҳисобланади.  

Гендер тенглигини таъминланиши хотин-қизларни оналикдан маҳрум қилиши ёки бузуқ ишлар билан шуғулланиши учун имкон яратиш дегани эмас. АСЛО!!! Аслида, жинслараро муносабатларни тартибга солиш учун гендер тенглиги тушунчаси пайдо бўлган.

Қолаверса, Конституциямизда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги мустаҳкамлаб қўйилган. У бош қомус сифатида ҳуқуқларни жамлайди ва кафолатлайди.  

Тўғри, айрим жойларда  гендерга оид муаммолар бор, лекин уни бундай усулда таъминлаб бўлмайди. Бунда ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги, оилавий тарбиянинг ҳам ўрни ва аҳамияти бор. Шу боисдан ушбу намойишлар бошқа мақсадлар учун шунчаки сабаб эканлигини англаш қийин эмас. Уларнинг глобаллашув даврида ғоявий таъсир этувчи усуллардан фойдаланишга уринаётганликлари яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса, бу чиқишлар, улар кўтариб олган шиорлар “оммавий маданият” таҳдиди маънавий бойликларимизнинг қадрсизланиши, миллий маданиятимизнинг оёқ ости бўлиши, вақтинчалик ҳузур-ҳаловат, кўнгил очишлар деб ёшларимиз ўз келажакларидан маҳрум бўлишларига ва охир-оқибат таназзулга учрашларига олиб келади.

Бундай вазиятларда асло ва асло бефарқ бўлмаслигимиз, хотиржамлик кайфиятига берилмаслигимиз лозим. Шунчаки томошабин бўлиб қолишимиз муқаддас қадриятларимиздан, ҳар биримиз учун азиз бўлган оиламиздан, унинг бебаҳо анъаналаридан маҳрум қилиши мумкин. Бу каби чиқишларга эътиборсизлик  унинг одатий ҳолга айланишига энг ёмони миллат сифатида таназзулга юз тутишимизга замин яратиши муқаррар. 

Биз анъаналарни қадрлайдиган халқмиз. Урф-одатларимиз  ота-боболаримиз меъроси бўлгани учунгина эмас, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлагани, турмушини қулай қилгани, муносабатларни уйғунлаштиргани билан қадрлидир. Гендер тенглигини таъминланиши аёлнинг жамиятда мавқеини туширмайди, аксинча кўтаради. Унинг она сифатида улуғланишига, оила бекаси сифатида жамиятда ўз ўрнини эгаллашига имкон яратади. Хотин-қизларга ваколат беради. Гендер тенглигини фаоллаштириш жамиятни янада раҳм-шафқатли, инсонпарвар ва маърифатли қилишга ҳисса қўшади. Эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқли бўлиши маънавиятимизнинг қўпорилиши эвазига келмаслиги керак. Шарқона гендер тенгликни таъминлаш, ўзлигимизни, этиқодимизни емирилишдан сақлайди. Аёллар учун она бўлишдан, севимли рафиқа бўлишдан, оиланинг номусига айланишдан кўра шарафлироқ туйғу йўқ. Буни тўғри англаш ва тушуниш айни кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир! Хулоса ўрнида айтиш ўринлики, эркинлик асло ҳаёсизлик эмас!

Камола Абдувалиева,

"Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзоси,

"Миллий тикланиш" партияси Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!