Марғилонда 37 килограммдан зиёд гиёҳванд модда сақлаётган шахс ушланди

Марғилонда 37 килограммдан зиёд гиёҳванд модда сақлаётган шахс ушланди

Жорий йилнинг 29 июнь куни, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2024” тадбирида, 1971 йилда туғилган, Туягум МФЙда яшовчи А.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, у хонадонидаги экин майдонида 13 туп марихуана гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, А.К. 10 дона 3 литрли идишда 12 кг 537 гр кўкнори бошоқларини, 2 дона 3 литрли идишда 2 кг 570 гр марихуана моддасини, оқ полиэтилен пакетда эса, 41 гр гашиш гиёҳвандлик моддасини ҳамда оқ полиэтилен қопда 22 кг 550 гр кўкнори сомонини сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Жами олинган гиёҳванд моддалар миқдори 37 килограммдан зиёдни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!