Хитойдаги хорижликлар ўз гаджетларини топширишга мажбур бўлади

Хитойдаги хорижликлар ўз гаджетларини топширишга мажбур бўлади

Хитой полиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига шахсий смартфонлар, шахсий компьютерлар ва бошқа электрон қурилмалар таркибини кўриш имконини берувчи янги қоидаларни жорий қилди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали хабар берди.

ОАВ хабарларига кўра, «фавқулодда ҳолатларда» бундай текширувга тегишли суд рухсатисиз йўл қўйилади. Қоидаларда «фавқулодда вазиятлар» деганда аниқ нима назарда тутилгани аниқланмаган.

Қидирув ва гаджетлар таркибини текшириш хорижий фуқароларга нисбатан ҳам амалга оширилиши мумкин. Япония оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу хорижлик ишбилармонлар ва муҳожирларнинг ўзларига қарши эҳтимолий ўзбошимчаликдан қўрқишига сабаб бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!