Россиялик миллиардер фуқароликдан маҳрум бўлди

Россиялик миллиардер фуқароликдан маҳрум бўлди

Кипр ҳукумати Меркурий компаниялар гуруҳи эгаси, миллиардер Игор Кесаевни фуқаролигидан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда Phileleftheros газетаси.

Кесаев Россиядаги энг йирик тамаки дистрибютори Мегаполис, Дихие супермаркетлар тармоғи ва Мерcурй Девелопмент компаниясига эгалик қилади. Форбес маълумотларига кўра, Кесаевнинг бойлиги 5,5 миллиард долларни ташкил этади ва у рейтингда 29-ўринни эгаллайди. Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ЕИ унинг Монолит жамғармасининг Россия ҳукумати билан алоқаси туфайли тадбиркорга қарши санкциялар киритди. У 2012 йилнинг май ойида сармоя эвазига Кипр Республикаси паспортини олган.

Кесаевдан ташқари орол ҳукумати украиналик тадбиркор Константин Григоришининг паспортидан ҳам маҳрум қилди.

«Олтин паспорт» дастури сармоя эвазига фуқароликни олиш имконини беради. Масалан, Кипрда бунинг учун иқтисодиётга 2,5 миллион эвро сармоя киритиш керак. Орол расмийларига кўра, 2007 йилдан 2020 йилгача дастур туфайли мамлакат 9,7 миллиард евро жалб қилишга муваффақ бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!