Россия Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеясини тарк этди

Россия Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеясини тарк этди

Россия Федерациясининг сенати — Федерация кенгаши ва Давлат Думаси Россия делегациясининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Парламент ассамблеясида иштирокини тўхтатиш тўғрисида баёнот қабул қилди.

«Россия сенаторлари ва Давлат думаси депутатлари Россия Федерацияси Федерал кенгаши делегациясининг ЕХҲТ парламент ассамблеясида иштирок этиш, шунингдек ЕХҲТ ПА бюджетига бадаллар тўлашни асосли ва қонуний деб ҳисоблайди», — дея иқтибос келтирмоқда «РИА Новости» Россия парламентини ҳар икки палатаси баёнотидан.

Баёнотда қайд этилишича, иштирок тўхтатилган даврда ЕХҲТ ПАнинг «Россия делегациясига зиён етказиш» мақсадидаги ҳар қандай ҳаракатлари ва қоида ўзгаришлари юридик томондан аҳамиятсиз деб саналади.

Аввалроқ Россия парламентининг қўйи палатаси — Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Россия ЕХҲТ ПА доирасида ўз позициясини айтишга рухсат берилмаётганига тоқат қила олмаслиги, ортиқ «бу жинлар базмини молиялаштирмаслиги»ни айтган эди. Бу қарор учун у масъулиятни «Вашингтон ва Брюссел» зиммасига юклаган. Ўз навбатида, Россиянинг ЕХҲТ ПАдаги делегацияси раиси Пётр Толстой бу майдончадаги мулоқот «амалда якунлангани», барча муҳокамалар «очиқча русофоб характерда» эканини таъкидлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!