Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳар тўртта самолётларидан бири GPS сигналларининг тўсиб қўйилиши муаммосига дуч келмоқда

Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳар тўртта самолётларидан бири GPS сигналларининг тўсиб қўйилиши муаммосига дуч келмоқда

Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳар тўртта самолётларидан бири GPS сигналларининг тўсиб қўйилиши муаммосига дуч келмоқда — The Telegraph.

Нашрнинг ёзишича, 2024 йилнинг январидан апрель ойи охиригача Буюк Британия ҳарбий-ҳаво Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг Шарқий Европа минтақасидаги 504 парвозидан 142 тасида GPS сигналидаги ҳалақитларга дуч келган. Ушбу ҳодисаларнинг асосий қисми Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлиб, Россиянинг Калининград яқинида яқинида кузатилган.

Бундан ташқари, Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида ҳам парвозларининг 40 фоизида GPS билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Бу ҳудуддаги ҳалақитларга Россия ҳарбийларининг Суриядаги ҳаракатлари ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари сабаб бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!