Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қайта тикланувчи энергия манбалари кенг жорий этилмоқда

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қайта тикланувчи энергия манбалари кенг жорий этилмоқда

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда энергиянинг қайта тикланадиган экологик тоза манбалари — қуёш ва шамол қувватидан фойдаланишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш борасида дадил қадамлар ташланди ва салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Буни ҳозирда комбинатнинг 50 дан ортиқ таркибий бўлинмалар ва ижтимоий соҳа объектларида жами 10 мегаватт қувватли А класс тоифадаги қуёш панеллари ўрнатилганлиги ҳам кўрсатмоқда. Уларда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси комбинат ички эҳтиёжни қондиришга йўналтирилиб, фойдали иш коэффициенти 21,3 фоизни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!