Тошкент вилоятида фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Тошкент вилоятида фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳолат кеча, 2 июль куни Оҳангарон тумани “Янгиҳаёт” маҳалласи “Ветерок” дала ҳовлилари ҳудудида содир бўлган.

Фуқаро 1968 йилда туғилган С.Р. кўчага чиқинди ташлаган вақтида қўшниси 1996 йилда туғилган I.Н. бунга эътироз билдирган ва ораларида жанжал келиб чиққан.

Бу вақтда видеотасвирда кўринган аёллар уларни ажратиш учун ўртага тушган. Фуқаролар кейинчалик ўзаро ярашиб олишган ва воқеа юзасидан ИИБга мурожаат қилмаган.

Ҳозирда Оҳангарон тумани ИИБ томонидан ҳолат назоратга олиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!