Судан «20 йил ичидаги энг ёмон озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда»

Судан «20 йил ичидаги энг ёмон озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда»

Суданда озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият тез ёмонлашмоқда, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича сўнгги 20 йилдаги энг ёмон муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Ванесса Угенин маълум қилди.

«Судан жануби-шарқидаги Синнар штатининг Синжа минтақасидаги тўқнашувлар ҳамда Абу Ҳажар ва Дали минтақаларидаги ишончсизлик туфайли 60 мингдан ортиқ одам қочиб кетди», деди Угенин.

Унинг сўзларига кўра, Синжа минтақасида Судан қуролли кучлари ва Тезкор ҳаракат кучлари (РРФ) ўртасидаги тўқнашувлар туфайли минтақа аҳолисининг аксарияти шарқдан Гедареф штатига қочиб кетишган.

Угененнинг таъкидлашича, Судан бўйлаб вазият ёмонлашишда давом этар экан, «аёллар, болалар ва бутун оилалар ҳамма нарсани ортда қолдириб, қочишга мажбур бўлишди».

Судан «20 йил ичидаги энг ёмон озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда», дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!