Исроилнинг Ливанга берган зарбаси натижасида “Ҳизбуллоҳ” қўмондони ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливанга берган зарбаси натижасида “Ҳизбуллоҳ” қўмондони ҳалок бўлди

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати қўмондони ва яна бир киши Ливан жанубида Исроил дронининг автомобилга берган зарбаси натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳарбий манбага таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Исроил дронлари Ливан жанубидаги Тир шаҳридан жануби-шарқда жойлашган Ал-Хош ҳудудида бошқариладиган ракеталар билан машинага ҳужум қилиши натижасида автоулов бутунлай ёниб кетди. Қўмондон Абу Наама ҳалок бўлди, — дейди манба.

Қайд этилишича, “Ҳизбуллоҳ” қўмондонидан ташқари Муҳаммад Ғассан Хашшаб исмли шахс ҳам ўлдирилган. Манбага кўра, ҳаракатнинг марҳум қўмондони “Ҳизбуллоҳ”даги “Азиз” бўлинмасини бошқарган.

Исроил армияси 18 июнь куни Ливанга ҳужум қилиш учун жанговар режаларни маъқуллаганини эълон қилган эди. Шундан сўнг, мамлакат ТИВ раҳбари Исроил Катз “Ҳизбуллоҳ”ни йўқ қилиш ва кенг кўламли уруш бўлса, Ливанга жиддий зарар етказиш билан таҳдид қилган. “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳ 19 июнь куни қарама-қаршилик янада кучайса, гуруҳ Исроил шимолига бостириб кириши мумкинлигини айтган.

Исроил-Ливан чегарасидаги вазият Ғазода Исроил ҳарбий амалиётлари бошланганидан кейин кескинлашган. Исроил армияси ва Ливан “Ҳизбуллоҳ”и жангарилари чегарадаги ҳудудларда ҳар куни бир-бирларининг позицияларига ўқ узмоқда. Ливан ТИВ маълумотларига кўра, Исроилнинг ўққа тутиши туфайли Ливан жанубида 100 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлган. Исроил томони худди шундай вазиятга тушиб қолган 80 мингга яқин шимолий Исроил аҳолиси ҳақида хабар берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!