АҚШда Трампнинг ядровий лойиҳаси бўйича хавотир билдирилди

АҚШда Трампнинг ядровий лойиҳаси бўйича хавотир билдирилди

Дональд Трамп билан боғлиқ бўлган "2025 лойиҳаси" сиёсий тўпламида баён этилган ядро қуролини ривожлантириш дастури бутун дунё бўйлаб қуролланиш пойгасига олиб келади. Бу ҳақда ядровий таҳлилчи Жо Чиринчионе "Bulletin of the Atomic Scientists" нашрига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“2025 лойиҳаси” “Мерос” жамғармаси томонидан 2024 йилги президентлик сайловларида Республикачилар партиясидан номзоднинг ислоҳот дастури сифатида тайёрланган. Тўпламни тузувчилар орасида Дональд Трамп маъмуриятининг бир қанча собиқ амалдорлари ҳам бор ва “Мерос” жамғармаси ўзини "трампизмни институционализация қилувчи" деб билади.

Улар АҚШнинг мавжуд ядровий ва ракета дастурларини сезиларли даражада, ядро арсеналини амалдаги халқаро шартномалардан ташқари ошириш ва 1996 йилги Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномага зид равишда янги ядро синовларини ўтказишни тезлаштириш ва кенгайтиришни таклиф қилишмоқда.

“Ушбу янги ва кенгайтирилган дастурлар ядровий қуролланиш пойгасини тезлаштиради. <...> Ядро арсеналининг “2025 лойиҳаси” томонидан таклиф қилинган миқёсда кенгайиши, эҳтимол, бизнинг рақибларимизни, шу жумладан, Россияни ҳам, АҚШга тобора ортиб бораётган таҳдидни қондириш учун ядровий қурол дастурларини оширишга мажбур қилиши мумкин” — дея огоҳлантирди таҳлилчи.

Чиринчионенинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг ҳозирги имкониятлари ҳар қандай тахминий ядровий зарба бериш учун зарур бўлган имкониятлардан ошиб кетади. “2025 лойиҳаси”да таклиф қилинган дастурлар Американинг улкан ядровий арсеналида ортиқча қуролларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Шу билан бирга, эксперт таъкидлаганидек, амалдаги президент бўлган Қўшма Штатлар 2025 йил учун СССР билан қарама-қаршиликдан бери ядровий қуролга сарфланадиган энг катта маблағни бюджетлаштириши мумкин.

"2025 лойиҳасида таклиф қилинган режалар ва дастурлар АҚШни қиммат, хавфли ва беқарорлаштирувчи ядровий қарама-қаршилик тубига суриб қўяди — совуқ урушнинг энг ёмон кунларидан бери кузатилмаган нарса", — дея хулоса қилди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Росссия президенти Владимир Путин Россия ядро қуролидан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имконияти муҳокама қилинаётган пайтда ядровий доктринасига ўзгартиришлар киритиши мумкинлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ўта кам қувватли портловчи ядровий қурилмалар ишлаб чиқилмоқда ва Ғарбдаги эксперт доираларида бундай қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги ва бунда айниқса даҳшатли нарса йўқ деган фикрлар мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!