Бразилия Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Бразилия Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 3 июль куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Бразилия Федератив Республикасининг (қароргоҳи Москва шаҳрида) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Родриго де Лима Баэна Соарес билан учрашув ўтказди.

Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

Шунингдек, Бразилиянинг йирик компаниялари билан ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда иштирок этган Эмбраэр компанияси вице президенти Жоао Педро Таборда мамлакатимиз фуқаро авиацияси соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, компания ушбу соҳа юксалишида ўз техникалари билан иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!