Тунисда президентлик сайлови 6 октябрь куни бўлиб ўтади

Тунисда президентлик сайлови 6 октябрь куни бўлиб ўтади

2019 йилдан бери ҳокимият тепасида турган президент Кайс Саид сешанба куни Тунисда президентлик сайлови 6 октябрь куни бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда france24 хабар берди.

Унинг қайта сайланиш учун иштирок этиши ҳозирча маълум эмас.

Кайс Саид 2021 йилда бош вазир ва парламент истеъфога чиққанидан сўнг фармони билан мамлакатни тўлиқ назоратга олди ва унинг кўплаб рақиблари ҳозир панжара ортида.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг янги конституцияси 2022 йилда ўтказилган референдумда қабул қилинган.

“Бугун, 2024 йил 2 июль куни Республика президентининг қарори билан 2024 йил 6-октябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган президент сайловига сайловчилар таклиф қилинди”, — дейилади Саид девонхонаси хабарида.

Унинг ҳокимиятни эгаллаб олиши оқибатида юзага келган сиёсий инқироз Тунис иқтисодиётига катта зарар етказди, ишсизлик 15 фоизни ташкил этди ва мамлакатдаги 12 миллион аҳолининг 4 миллионга яқини қашшоқликда яшамоқда.

Тунис Журналистлар миллий иттифоқи маълумотларига кўра, оммавий ахборот воситаларига босим ўтказилгани учун 60 дан ортиқ журналист, ҳуқуқшунос ва сиёсий рақиблар жиноий жавобгарликка тортилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!