Конгрессдаги демократлар Байденга сайловолди пойгасидан чиқишга хат ёзишди

Конгрессдаги демократлар Байденга сайловолди пойгасидан чиқишга хат ёзишди

АҚШ Вакиллар палатасидаги демократлар ўртасида Жо Байденни сайловолди пойгасида иштирок этиш фикридан қайтариш фикри билдирилган хат қизғин муҳокама бўлмоқда.

АҚШ Вакиллар палатасидаги демократлар ўртасида Жо Байденни сайловолди пойгасида иштирок этиш фикридан қайтариш фикри билдирилган хат қизғин муҳокама бўлмоқда. Bloomberg агентлигига кўра, ушбу хат остида Конгресснинг қуйи палатасидаги ўнлаб демократлар имзо қўйишга тайёр.

Конгрессдаги демократлар Байденга сайловолди пойгасидан чиқишга хат ёзишди

calendar

22:12

628

АҚШ Вакиллар палатасидаги демократлар ўртасида Жо Байденни сайловолди пойгасида иштирок этиш фикридан қайтариш фикри билдирилган хат қизғин муҳокама бўлмоқда. Bloomberg агентлигига кўра, ушбу хат остида Конгресснинг қуйи палатасидаги ўнлаб демократлар имзо қўйишга тайёр.

Фото: ctvnews.ca

Bloomberg’нинг Демократик партиянинг номи ошкор қилинмаётган юқори мартабали мулозимига ҳавола қилиб ёзишича, хатнинг муҳокамаси Конгрессда демократлар назорати йўқотилишидан чўчиб бошланиб кетган. Чиновникнинг сўзларига кўра, Жо Байденни сайловда иштирок этиш фикридан қайтаришга чорлаш тўғрисидаги хат ҳаттоки демократлар учун хавфсиз саналган округларда ўз номзодини қўйган сиёсатчилар томонидан ҳам тарқатилмоқда. Агентликнинг қайд этишича, бу АҚШнинг амалдаги президенти пойгадан чиқиши лозимлиги тўғрисидаги ғоя кенг тарқалганидан далолат беради.

Демократик партияга аъзо конгрессменлар Байденга сайловолди пойгасидан чиқишни сўраб мурожаат қилишга тайёрланаётгани ҳақида аввалроқ Reuters ҳам хабар берган эди. Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, Вакиллар палатасида камида 25 нафар демократ бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда. Reuters’нинг бошқа бир ҳамсуҳбати эса кўплаб демократ конгрессменлар президентга хат йўллаш имкониятини кўриб чиқаётганини айтган.

Бу орада Reuters ва Ipsos агентликлари томонидан биргаликда ўтказилган сўровнома агар Байден номзодини олса, эҳтимолли демократ номзодлар ичидан фақат Мишел Обама ноябрда ўтадиган АҚШ президентлиги сайловларида Трампни енгиши мумкинлигини кўрсатган.

Барак Обаманинг рафиқасини сўралганларнинг 50 фоизи қўллаб-қувватлаган, бу ҳолда Трамп 30 фоиз овоз йиға олади.

Вице-президент Камала Ҳаррисни эҳтимолли баҳслашувда Трамп 43 га 42 фоиз билан ортда қолдирган, Калифорния губернатори Гевин Нюсомни эса 42 га 39 фоиз фарқ билан.

Reuters ва Ipsosʼнинг сўровномаси Байден ва Трампнинг айни пайтдаги имконияти тенг эканини кўрсатмоқда — 40 фоиздан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!