Россия Днепрга ҳужум қилди

Россия Днепрга ҳужум қилди

3 июль, чоршанба куни Россия ҳарбийлари Днепрга ракета ва учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Лисак маълум қилди.

«Афсуски, оқибатларсиз бўлмади. Уч киши ҳалок бўлди. 18 киши жабрланган, улар орасида 14 ёшли қиз ҳам бор. Бир нечта ёнғинлар содир бўлди. Вайронагарчилик бор», деди у.

Кейинроқ шаҳар мери Борис Филатов 4 киши ҳалок бўлгани ва 27 киши яралангани ҳақида хабар берди.

Бироз вақт ўтиб, Украина президенти Владимир Зеленский 3 июль, чоршанба куни эрталаб Россиянинг Днепр шаҳрига берган зарбалари натижасида камида беш киши ҳалок бўлгани ва 34 киши яраланганини маълум қилди.

Ҳужум пайтида Днепрдаги «Южмаш» заводига бир неча марта зарба берилган.

Жанубий машинасозлик заводи ракета ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери корхона бир неча марта ҳужумга учраган.

Днепрда 4 июль Россия қўшинларининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди, деди шаҳар мери Борис Филатов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!