Маст холда транспорт бошқарган фуқаронинг "Lacetti"си жарима майдонидан жой олди

Маст холда транспорт бошқарган фуқаронинг  "Lacetti"си жарима майдонидан жой олди

Маст холда транспорт бошқарманг! Акс холда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 131-моддаси, 1-қисмига асосан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортиласиз.

Сўх туманида яшовчи ҳуқуқбузар Ф.Р. 07.03.2024 йил куни “Chevrolet Lacetti” русумли автомашинасини Сўх тумани марказий кўчасида бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ҳолда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда ҳаракатланиб кетаётганида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди ишни кўриб чиқиб, фуқаро Ф.Р.га 13.600.000 сўм жарима жазосини тайинлаган.

Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими ходимлари 24.03.2024 йилдаги суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Р.ни маъмурий жарима пулларини ўз вақтида тўлаши юзасидан огоҳлантиради.

Бироқ, қарздор томонидан жарима пуллари ихтиёрий муддат ичида тўланмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли “Chevrolet Lacetti” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига тортилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!