Афғон ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқхонада “Толибон” томонидан жинсий зўравонликка учради — The Guardian

Афғон ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқхонада “Толибон” томонидан жинсий зўравонликка учради — The Guardian

Афғонистонда “Толибон” режимига қарши чиққан маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси “Толибон” қамоқхонасида гуруҳ вакиллари томонидан жинсий тажовузга учради. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Нашрга кўра, қуролланган шахслар “Толибон” қамоқхонаси деворлари ичида афғон ҳуқуқ ҳимоячисини гуруҳ бўлиб зўрлаган ва қийноққа солган. Улар зўравонлик ҳаракатини телефонларига суратга олишган ва кейинроқ видеони жабрланувчига юборишган. “Толибон” агар қурбон гуруҳга қарши курашда давом этса, видеони тарқатиш билан таҳдид қилган.

Аёлнинг тушунтиришича, у “Толибон”га қарши оммавий намойишда қатнашгани учун ҳибсга олинган ва ҳибсда бўлганида зўрланган. Шундан сўнг аёл Афғонистонни тарк этишга муваффақ бўлган. Видеотасвир унга мамлакатдан ташқарида “Толибон”га қарши яна гапирганидан кейин юборилган.

The Guardian’нинг ёзишича, Афғонистонда қамоқхонада сақланаётган аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Аввалроқ “Толибон” зино учун аёлларни оммавий калтаклаш ва тошбўрон қилиш қайта бошланганини эълон қилган эди. Шунга қарамай, фаоллар оммавий намойишлар уюштиришда ва “Толибон” режимини танқид қилишда давом этмоқда.

“Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид қамоқхоналарда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик кенг тарқалгани ҳақидаги даъволарни рад этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!