Қаршида ақли заиф, 2-гуруҳ ногирони бўлган аёл қидирувга берилди

Қаршида ақли заиф, 2-гуруҳ ногирони бўлган аёл қидирувга берилди

Бедарак йўқолган Қарши тумани “Тахтапул” МФЙ Тахтапул қишлоғида яшаган фуқаро Назарова Шаҳноза Асқаровна қидирилмоқда.

У 2021 йил ноябрь ойининг охирларида Косон тумани “Ширинтепа” МФЙдан чиқиб, бедарак йўқолган. Назарова Шахноза Асқаровна – 1999 йил 30 марть куни Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, мактабга ўқимаган, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, ишсиз, 2-гуруҳ ногирони, ақли заиф.

Алоҳида белгилари: бўйи 150-160 см.лар атрофида, буғдой рангли, озғиндан келган, сочи, қошлари ва кўзлари қора рангда, сочининг олд қисмида оқарган жойи бор, бош қисми одатдагидан кўра каттароқ, дудуқланиб гапиради.
Эгнида қора рангли куртка, қора рангли ласина ва қора рангли шапкаси бўлган.

Юқоридаги шахc ҳақида бирор маълумотга эга фуқаролардан 102 рақами ёки яқин орадаги ички ишлар бўлимига хабар беришлари сўралади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!