НАТО аъзолари Киевга 40 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишга келишиб олди

НАТО аъзолари Киевга 40 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишга келишиб олди

НАТО давлатлари 2025 йилда Киевга 40 миллиард евро ёрдам кўрсатишга келишиб олди. Ҳарбий ёрдам тўғрисидаги қарор 9—11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида тасдиқланиши режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги икки ғарб дипломатига таяниб.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг аввалроқ НАТО давлатларини Украинага йилига камида 40 миллиард евро миқдорида йиллик ёрдам кафолати бўйича кўп йиллик мажбуриятларни олишга чақирган эди.

НАТО давлатлари бу таклифни қўллаб-қувватламади, аммо бўлажак НАТО саммитларида иттифоқчилар ҳиссаларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Reuters манбасига кўра, иттифоқчилар Украинага ким нима етказиб бераётганини аниқлаш учун 2025 йил давомида иккита ҳисобот тайёрлашга ҳам келишиб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!