Макрон Туркия ва Сурияга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди

Макрон Туркия ва Сурияга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди

Франция Президенти Эммануэль Макрон зилзиладан кейин Туркия ва Сурияга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Бу ҳақда Франция президенти ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида ёзди.

Макроннинг сўзларига кўра, Франция табиий офат ҳудудларида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатишга тайёр.

"Бизнинг фикримиз қурбонларнинг оилаларига қаратилган" - деди сиёсатчи.

Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида мамлакатнинг етти вилоятида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, 2,3 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

Зилзила душанба куни эрталаб маҳаллий вақт билан 04:17 да содир бўлган. Соат 06.30 ҳолатига кўра, 42 та ер силкиниши қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!