ЖССТ Россияда рўйхатдан ўтказилган коронавирус вакцинасига муносабат билдирди

ЖССТ Россияда рўйхатдан ўтказилган коронавирус вакцинасига муносабат билдирди

Россияда CОVID-19га қарши вакцинанинг рўйхатдан ўтказилганлиги билан боғлиқ ҳолатни изоҳлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг техник мутахассислари ҳар қандай хавфсиз ва самарали вакцина ҳамма учун фойдали бўлишини таъкидлади.

"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CОVID-19 вакцинаси Россия Федерациясининг дори-дармонлар давлат рўйхатидан ўтказилганидан хабардор", - дейилади ташкилот изоҳида.

Шунингдек, экспертлар томонидан таъкидланишича, ЖССТ "бутун дунё бўйлаб бундай вакциналардан тезкор, адолатли ва тенг ҳуқуқли фойдаланишга" чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия дунёда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. Препарат "Спутник V" номини олди. Унинг биринчи партияси кейинги икки ҳафта ичида ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

 

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!