Туркия ҳарбий-денгиз кучларининг TCG Gemlik фрегати Ливия қирғоқларида машғулотлар ўтказмоқда

Туркия ҳарбий-денгиз кучларининг TCG Gemlik фрегати Ливия қирғоқларида машғулотлар ўтказмоқда

Туркия ҳарбий-денгиз кучларининг TCG Gemlik фрегати Ливия қирғоқларида вертолётда қидирув-қутқарув машғулотларини ўтказди.

Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган хабарга кўра, TCG Gemlik фрегати Туркия Ҳарбий-денгиз кучлари ишчи гуруҳининг миссияси таркибига киради.

Ҳарбий кема Ливия қирғоқлари яқинида вертолётлар иштирокидаги қидирув-қутқарув машқларида иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!