Германия рекорд миқдорда қурол экспорт қилди

A A A
Германия рекорд миқдорда қурол  экспорт қилди

Жорий йилнинг бошидан 18-июнгача Германия ҳукумати ўз қуролларини рекорд миқдорда деярли 7,5 миллиард еврога сотишга яшил чироқ ёқди. Бу ҳақда DPA агентлиги Германия Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

“1 январдан 18 июнгача Германия ҳукумати камида 7,48 миллиард евро (8,01 миллиард доллар) миқдоридаги қурол экспортини тасдиқлади, бу ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 30 фоизга кўпдир, деди парламент депутати Севим Дагделен вазирликнинг сўровига таяниб.

Шуниси эътиборга лойиқки, Германиянинг қурол-яроғ таъминотининг асосий улуши Киев режимига тўғри келади. Берлин унга 4,88 миллиард евролик қурол-яроғ беради (умумий сумманинг деярли учдан икки қисми).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!