Австралияда сенатор Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун фракциядан чиқариб юборилди

Австралияда сенатор Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун фракциядан чиқариб юборилди

Австралия Меҳнат партияси сенатори Фотима Пeйман Сенатда Яшиллар партиясининг Фаластинни давлат сифатида тан олиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлагани учун партия фракциясидан номаълум муддатга чиқариб юборилди.

Сенатор Пейманнинг Фаластинни давлат сифатида тан олинишини қўллаб-қувватлагани Лейбористлар партияси ичида бўлинишларга сабаб бўлди, деб хабар беради ABC News Australia.

Партия Австралия Бош вазири ва Лейбористлар партияси раҳбари Энтони Албанезе Пeйманнинг гуруҳ йиғилишларида қатнашиш ҳуқуқини номаълум муддатга тўхтатиб қўйганини эълон қилди.

Австралияда 25 июнь куни Яшиллар партиясининг парламентда Фаластинни давлат сифатида тан олиш таклифи иккинчи марта рад этилди.

Пейман 2022 йилда парламентга бошини ўраб келган биринчи аёл бўлди. У Фаластинни тан олишни қўллаб-қувватлаган ягона Лейбористлар партияси сенатори бўлган ва партия йиғилишларида қатнашиши тақиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!