Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари АҚШ билан қурол-яроғ етказиб бериш ва Ғазо учун урушдан кейинги режа бўйича келишиб олди

Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари АҚШ билан қурол-яроғ етказиб бериш ва Ғазо учун урушдан кейинги режа бўйича келишиб олди

Исроил Мудофаа вазири Йоав Галантнинг АҚШга ташрифи муваффақиятли ўтди ва асосий масалалар бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб ёзмоқда. Газетанинг ёзишича, Галант Исроилга қурол етказиб бериш жадвалидаги барча масалаларни бош вазир Бенямин Нетаняху иштирокисиз ҳал қила олган.

Бундан ташқари, Галант Оқ уйга Ғазо секторида урушдан кейинги тартибга солиш режасини тақдим этди. Режа секторни 24 маъмурий туманга бўлиш ва АҚШ шафелигида уни назорат қиладиган халқаро араб коалициясини яратишни ўз ичига олади.

Нашр суҳбатдошига кўра, «Ҳамас» террорчилик гуруҳи АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш ҳақидаги таклифини рад этишда давом этса ҳам, бу режа амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!