БМТ Бош котиби Марказий Осиёга қайтмоқда

БМТ Бош котиби Марказий Осиёга қайтмоқда

29 июн куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. У Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Маълумот учун, Гутерриш минтақага 2017 йилда ташриф буюрган.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик жума куни Ню-Ёркдаги брифингда маълум қилди. Унга кўра, ҳар бир давлатда БМТ Бош котиби давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади. Турнинг биринчи бекати Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!