Блинкен: "АҚШ Исроилни Рафаҳдаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга чақирмоқда"
Қўшма Штатлар Исроилни Рафаҳдаги тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашга чақиради, чунки у кейинги ҳужумларни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
“Исроил амалга оширадиган ҳар қандай операция биринчи навбатда тинч аҳоли хавфсизлигини ҳисобга олиши керак. Бу ҳудудда (Рафаҳ - таҳр) аҳоли зичлиги юқорилигини ҳисобга олиб, буни амалга оширишнинг йўллари борлигига ишонаман”, — деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).