Aндижонда гиёҳванд моддаларни сотаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
2021 йил 25 август куни Aндижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, гиёҳванд моддаларни контрабанда ташиб ўтувчи ва сотувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.
Жумладан, Мархамат тумани “Шомат” маҳалласида яшовчи, муқаддам Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми билан судланган, 1978 й.т., фуқаро Т.О. ҳамда унинг жиноий шериги, Aсака тумани “Гужган” маҳалласида яшовчи, 1964 й.т., фуқаро М.Б.лар биргаликда, тадбирга харидор сифатида жалб қилинган вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакилига жами 100 грамм “гашиш” гиёҳванд моддасини, 1.000 AҚШ долларига сотаётганларида ушланган.
Хозирда, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.