Анчелотти «Барселона» президентининг айбловига жавоб қайтарди

Анчелотти «Барселона» президентининг айбловига жавоб қайтарди

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона» президенти Жоан Лапортанинг айбловига ўз муносабатини билдирди. Аввалроқ "Барса" раҳбари Ла лига ўйинларида ҳакамлар "Реал" фойдасига қарор чиқараётгани ҳақида фикр билдирганди.

«Мен бундай баҳсларга қўшилишни истамайман. Жорий ҳафтада биз ҳақимизда жуда гап-сўзлар бўлди. Аммо аввалроқ Испания футболида нималар рўй берганини барча билади.

Фуқаролик гвардияси ва прокуратура суриштирув олиб бормоқда. Бу испан футболида сўнгги 20 йил ичидаги муаммо бўлди. Стрелкани ўзгартириш шарт эмас», – деди Анчелотти «Негрейра иши»га ишора қилган ҳолда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!