Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, музокаралар конструктив руҳда ўтган.
"Кўплаб масалаларни муҳокама қилишга улгурилди ва энг муҳими суҳбатлар конструктив бўлди", — деб ёзди Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида.
"Мунозараларда асосий эътибор урушни якунлашнинг эҳтимолий параметрларига қаратилди. Урушни тугатиш жараёни ва реал хавфсизликка риоя этилиши устидан АҚШ мониторинги ва назорати зарурлиги англанаётганини жуда юқори баҳолайман. Америка томони урушни якунлаш параметрларини тасдиқлашнинг мумкин бўлган форматлари ва бунинг учун зарур хавфсизлик шароитлари масаласини кўтарди", — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, барча томонлар музокаралар тафсилотларини ўз раҳбарларига етказиш ва билан кейинги қадамларни ўрганишга келишиб олган.
Шунингдек, Зеленский музокара иштирокчилари келаси ҳафта бўлиб ўтиши мумкин бўлган навбатдаги учрашув кун тартибини белгилаб олганини таъкидлади.
Чагаев нутқи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳозирда яхши эканини, Валуевга ўхшаганлар эса буни бузишга ҳаракат қилаётганини айтди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.