Кеча, 23 январ куни соат 18:00 да Қашқадарё вилояти ФВБга Деҳқонобод туманининг «Мустақиллик» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида кучли шамол натижасида қор бўрони кузатилгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Хабарда айтилишича, об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши сабаб йўлнинг айрим қисмларида бир нечта автомобилларнинг ҳаракати чекланган ва фуқаролар йўлда қолиб кетган. Уларга тезкор амалий ёрдам зарур бўлган.
Мурожаат асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари махсус йўл танламас автомобилда кўрсатилган манзилга йўл олган. Қутқарув ишлари давомида қийин аҳволга тушиб қолган 10 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
ФВВ фуқароларни қишки мавсумда об-ҳаво шароити кескин ўзгариши мумкинлигини инобатга олиб, йўлга чиқишдан олдин ҳаво маълумотларини кузатиб бориш, зарур ҳолларда йўлга чиқмаслик ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор хизматларга мурожаат қилишга чақирмоқда.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.