Трампнинг Афғонистондаги NATO миссиясининг роли ҳақидаги баёнотлари ҳақоратомуз, ноўрин, ва шармандали — Буюк Британия бош вазири.
Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига берган интервюсида Афғонистондаги амалиёт вақтида NATO'нинг иттифоқчи кучлари фронт чизиғидан узоқроқда бўлишга ҳаракат қилганини айтганди. Унинг сўзлари Буюк Британиянинг барча йирик партияларидаги сиёсатчилар томонидан қораланди.
"Аввало, Афғонистонда ҳалок бўлган қуролли кучларимизнинг 457 нафар ҳарбий хизматчисини хотирламоқчиман. Бундан ташқари, Афғонистонда кўпчилик аскарларимиз жароҳат олди. Улардан баъзилариники шу даражада оғир эдики, ҳаётини бутунлай ўзгартирди. Шунинг учун мен президент Трампнинг сўзларини ҳақоратли ва тўғридан-тўғри айтганда, ғазаблантирувчи деб ҳисоблайман. Бу гаплар ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг яқинларига шунчалик оғриқ етказганига ажабланмайман", — деди бош вазир Кир Стармер Даунинг-стритдаги видеомурожаатида.
Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларидан кейин NATO ўз тарихида биринчи ва ягона марта 5-моддани ишга солган. Кўплаб мамлакатлар, жумладан Буюк Британия, Афғонистонда АҚШ раҳбарлигидаги ҳарбий операцияда иштирок этган. Миссия давомида NATO'нинг қатор давлатлари ҳарбийлари ҳалок бўлган, улар орасида Канада, Франция, Германия, Италия, Полша ва Дания ҳам бор. Операция 2021 йилда “Толибон” ҳаракати ҳужуми фонида қўшинларнинг олиб чиқилиши билан якунланган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.