МИБ: ижтимоий тармоқларда қарздорлик сабабли, мобил телефон қурилмалари блокланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас !
Ижтимоий тармоқлар орқали ижро ҳужжатларига асосан қарздорлиги мавжуд бўлган шахсларга тегишли бўлган мобил телефон қурилмаларининг блокланиши ҳақидаги хабарлар фейк ҳисобланади.
Аввало, фуқароларимиз ижро ҳужжатлари бўйича юзага келган қарздорликлар ва хорижга чиқиш учун бўлган тақиқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни расмий сайт саҳифалари ёки мобил телефон орқали ҳам билишлари мумкин.
Бунинг учун, Мажбурий ижро бюросининг расмий www.mib.uz веб-сайти ҳамда “Google PlayMarket” ёки AppStore тизимида жойлаштирилган mib.uz расмий Android ёки IOS мобил иловаларидан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Асосийси, юзага келган қарздорлик ҳамда уни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари мобил ёки бошқа қурилмаларнинг ишлаш жараёнига таъсир қилмайди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.