Бухоро шаҳрида жамоат транспорти учун нақдсиз (электрон) тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг қарорида айтилади.
Қарор 2025 йил 24 январ куни эълон қилинган.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги (Қ.Турсунов) бир ой муддатда Бухоро шаҳридаги барча автобус бекатларини электрон чипта сотишнинг ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларини фаолият кўрсатаётган барча автобус йўналишлари ҳамда бекатларига босқичма-босқич ўрнатиш чораларини кўради.
Шаҳардаги йўналишларда йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 3000 сўм (ҚҚС билан), электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўлашда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда 2000 сўм (ҚҚС билан) ҳамда қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 2 000 сўм (ҚҚС билан) қилиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.
Тўловлар АТТО тизими орқали амалга оширилади.
Ушбу қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.